Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Киевга танклар етказиб бериш масаласида ўз позициясини ўзгартирмади
Германия Рамштайндаги навбатдаги учрашувгача Украина учун Leopard танклари масаласини ижобий ҳал эта олмайди, деб маълум қилди Берлин. Швециянинг фикрича, Leopard'ни Европадан етказиб бериш масаласи яқин ҳафталарда ҳал бўлади.
Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш бўйича Рамштайндаги янги учрашувдан бир ҳафта олдин Германия Leopard жанговар танкларини Киевга топшириш масаласида йўналишни ўзгартиришга тайёрлигини билдирмаяпти. Бу учрашув олдидан Германия ҳукуматининг позицияси ўзгариши «эҳтимоли унчалик юқори эмас», деди ҳукуматнинг Берлиндаги расмий вакили Штеффен Хебештрайт 11 январь, чоршанба куни. У Киевга Leopard танкларини етказиб бериш бўйича аниқ сўровлар ҳали қабул қилинмаганини қўшимча қилди.
Ҳозирча, Хебештрайт маълумотларига кўра, иттифоқчилардан Германиядан Leopard танкларини Украинага жўнатиш бўйича ҳам ҳеч қандай сўров бўлмаган. «Биз Киевга турли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, пиёда аскарлар жанговар машиналари, зирҳли транспорт воситалари ва бошқа техникаларни етказиб бердик, бу етказиб беришни давом эттирамиз. Биз вазиятни диққат билан кузатиб борамиз», - деди расмий.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Украина бўйича алоқа гуруҳи аъзоларини таклиф қилган Рамштайндаги янги учрашув 20 январга белгиланган. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг унда Киевга кейинги қурол етказиб бериш масаласи кўтарилишини айтди.
Шу билан бирга, Швеция бош вазири Улф Кристенссен Leopard 2 танкларини Европадан Украинага етказиб бериш масаласи яқин ҳафталарда ҳал қилинишини айтди. Унга кўра, энди ҳар бир давлат Украинага қай даражада ёрдам бера олишини аниқлашга ҳаракат қилади.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
10:32 / 04.04.2025
АҚШ: Россия Украинадаги урушда 4000 дан ортиқ танкни йўқотди
12:02 / 24.02.2025
Трамп Германиядаги сайловларнинг дастлабки натижаларига муносабат билдирди
10:38 / 24.02.2025