Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳрида қозонхона портлади
Портлаш оқибатида қозонхонанинг томи қулаб тушган.
Қарши шаҳри “Гунгон” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйларни иситиш учун мўлжалланган қозонхонада газ-ҳаво аралашмаси портлаган.
ФВВ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2023 йил 11 январ куни соат 21:25 ларда содир бўлган.
Портлаш оқибатида ёнғин содир бўлмаган. Қозонхонанинг енгил конструкция усулида қопланган том қисми қулаб тушган. Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Воқеа жойига зудлик билан вилоят ФВБ раҳбарияти, Қарши шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ФВБ бошлиғи ҳамда бошқа масъул ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Қайд этилишича, ҳозирда мутасадди идора вакиллари томонидан қозонхонани тиклаш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
20:56 / 11.05.2025
“Бунинг охири борми?” – кофрунликлар ўз ҳолига ташлаб қўйилганидан хавотирда
21:01 / 01.05.2025
Германия шимолидаги портда портлаш содир бўлди
15:26 / 25.04.2025