Ўзбекистон | 15:23 / 12.01.2023
5478
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилишлар юзага келди

Пойтахт туманларининг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар қайд этилди. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Бугун, 12 январь куни Учтепа ҳамда Олмазор туманларининг айрим ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи ПС «ДОК» РП Ҳасанбой ҳамда ПС «Караван» нимстанцияларидан чиқувчи қуввати 10 кВ бўлган юқори кучланишли ерости электр узатиш кабель тармоғи шикастланиши натижасида фавқулодда авария ҳолатида электр таъминотида ўчишлар юзага келди.

Натижада:

Учтепа туманининг: «Кўркамобод», «Қуйидархон», «Хуршид», «Ўткир», «Ўрикзор» ҳамда «Зарафшон» МФЙ ҳудудларида;

Олмазор туманининг: «Аҳил» ҳамда «Гулзор» МФЙ ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида авария ҳолатида электр таъминотида узилишлар кузатилди.

Айни вақтда, «Ҳудудий электр тармоқлари» Тошкент шаҳар филиали тасарруфидаги Учтепа ҳамда Олмазор ТЭТК тезкор чиқиш бригадалари томонидан мазкур ҳолат назоратга олиниб, носозликни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

 

Мавзуга оид