Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиддада Ўзбекистоннинг 17 та экспонати намойиш этилади
23 январдан 23 апрелгача Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Ислом санъати бўйича биринчи Биеннале бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистоннинг 27 та экспонати намойиш этилади.
Тадбир Дирий биеннале фонди ва Саудия Арабистони Маданият вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси хабар бермоқда..
Биенналенинг бош мавзуси “Аввал байт” деб номланиб, у араб тилида “биринчи уй” деган маънони билдиради. Аввал Байт – Қуръони каримда келтирилган ибора бўлиб, у мусулмонларнинг энг муқаддас маскани – Маккадаги Каъбага нисбатан қўлланилади.

Ташкилотчиларнинг қайд этишича, тадбир анъаналарни сақлашни қўллаган ҳолда, инновацияларни илгари суради. Унда санъат соҳасидаги маънавий изланишлар унинг барча кўринишдаги бадиий ифода ва шаклларида тақдим этилади.
Тадбирда Ўзбекистон тарихий меросини Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси таништиради.
“Ислом санъати биенналесида Ўзбекистоннинг бебаҳо экспонатлари туркумини таништириш биз учун катта шараф. Юртимизнинг бой меросини халқаро ҳамжамиятга намойиш этиш ҳамда халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг муҳим вазифаси ҳисобланади. Биенналеда иштирок этиш – бу ишларни амалга ошириш учун ажойиб имкониятдир”, – дейди Жамғарма кенгаши раиси ўринбосари Саида Мирзиёева.


Жиддадаги кўргазмада Ўзбекистон маданий меросини акс эттирадиган 17 та экспонат намойиш этилади. Ислом оламининг муҳим қўлёзмаларидан бири бўлган VIII асрга оид Катталангар Қуръонининг бир неча саҳифаси, XVII асрга оид “Имом ал-Бухорийнинг Ал-Жомеъ ас-Саҳиҳ” ҳадислар тўплами, Самарқанд ва Афросиёбнинг X-XII асрларга оид сопол кўза ва косалари, миллий либослар, пойабзаллар ва бошқа ноёб экспонатлар шулар жумласидандир.


Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаянэ Умерованинг маълум қилишича, ислом санъати биенналеси – ушбу нодир маданият билан боғлиқ лойиҳаларни намойиш этиш имконини берувчи муҳим халқаро тадбирдир.
“Ўзбекистон бой тарихга эга, ўтмишимизнинг аксарият қисми ислом анъаналари билан чамбарчас боғлиқ. Мамлакатимиз томонидан намойиш этилаётган экспонатлар жаҳон ҳамжамиятининг уларни ўрганишга бўлган қизиқишини оширишга қаратилган”, – дейди у.
Биеннале доирасида жамғарма томонидан Ўзбекистон маданий мероси билан таништиришга қаратилган кенг оммавий дастур ташкиллаштирилади. У мунозаралар, мусиқий чиқишлар, кино намойишлар ва амалий дарсларни ўз ичига олади.
Шунингдек, анъанавий мусиқий асбоблар жўрлигида “Ўлим минораси”(1924) номли овозсиз фильм, “Ал-Бухорий” (1998) ҳам намойиш этилиб, кулолчилик, сўзана ва бошқа мавзулар бўйича маҳорат дарслари ва бошқа тадбирлар ҳам ташкил этилади.








Мавзуга оид
10:51 / 24.05.2025
S&P Global Ratings Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини «ижобий» даражага яхшилади
20:52 / 18.05.2025
Япониядаги кўргазмада Ўзбекистон павилони юз минглаб меҳмонлар эътиборини тортди — Саида Мирзиёева
20:35 / 16.05.2025
Саида Мирзиёева АҚШ Сенати аъзолари ва бизнес вакиллари билан учрашди
17:21 / 14.05.2025