Ўзбекистон | 23:44 / 14.01.2023
4798
1 дақиқада ўқилади

Хоразм ва Озарбойжон авиақатнов билан боғланади 

Azerbaijan Airlines ҳафтада бир марта Урганч ва Боку шаҳрини боғловчи авиақатновни йўлга қўяди. 

Фото: Azerbaijan Airlines

Озарбойжоннинг AZAL (Azerbaijan Airlines) авиакомпанияси Боку шаҳри ва Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳри ўртасида авиақатновни йўлга қўяди. 

Дастлабки рейс 28 январ кунига белгиланган. Парвозлар ҳафтада бир марта - шанба кунлари амалга оширилади. 

Урганч Ўзбекистоннинг AZAL йўналишлар тармоғидаги тўртинчи шаҳрига айланади. Ҳозирги вақтда авиакомпания Бокудан Тошкентга (душанба, чоршанба, шанба ва якшанба), Самарқанд (сешанба ва жума кунлари) ва Фарғонага (пайшанба кунлари) ҳам қатновларни амалга оширмоқда. 

Урганч-Боку ва Боку-Урганч йўналишидаги авиақатнов чипталари нархи 184 доллардан бошланади ва AZAL компанияси сайтида сотилмоқда. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид