Ўзбекистон | 18:30 / 16.01.2023
27056
2 дақиқада ўқилади

Бухоро ва Хоразм вилояти ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди

Қўмита раиси ўринбосари вилоят ҳокимига ўринбосар бўлди, Хазорасп тумани ҳокимининг лавозими кўтарилди.

Жамшид Турсунов Бухоро вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди.

Жамшид Турсунов. Фото: Автомобил йўллари қўмитаси

У 1979 йилнинг 22 февралида Бухоро вилояти Бухоро туманида туғилган. Мутахассислиги — молия ва кредит, банк иши. Ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Марказий банкининг турли лавозимларида ишлаган.

2021 йил майидан буён Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари бўлиб ишлаб келаётганди.

Бухоро вилояти ҳокимининг аввалги биринчи ўринбосари Нозим Холмуродов 2022 йил августида инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимига ўтказилганди (у Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари бўлишидан олдин ҳам, 2019-2021 йилларда шу вазирликда вазир ўринбосари бўлган).

Нозим Холмуродов. Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Хоразм вилоятида ҳам ўзгаришлар бўлди.

Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Комилжон Эркинович Собиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. 

Комилжон Собиров. Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Муқаддам Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлган Комилжон Собиров 2020 йил декабрида вилоят ҳокими ўринбосарлигига тайинланганди.

Ҳазорасп тумани ҳокими вазифасида ишлаб келган Ўктам Рустамович Машарипов Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ўктам Машарипов. Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Машарипов аввал ҳам Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган, кейин Янгибозор туманига ҳокимлик қилган, 2020 йил мартидан буён Ҳазорасп туманига раҳбарлик қилиб келаётганди.

Мавзуга оид