Украинада урушнинг 326-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
РФ мудофаа вазирлиги Украина бўйлаб 14 январ куни йўлланган ракета зарбалари юзасидан (айнан ўшанда ракеталардан бири Днипродаги турар жой биносига тушиб, икки подъездни яксон қилган) изоҳ берди. Вазирликнинг маълум қилишича, зарбалардан мақсад «Украина ҳарбий бошқарув тизимлари ва у билан алоқадор энергетика объектлари» бўлган ва «зарбадан мақсадга эришилган»;
Днипрода тўққиз қаватли уйга ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 40 нафарга етди, яна 70 дан ортиқ киши яраланган, 30 дан ортиқ киши бедарак кетган деб ҳисобланмоқда;
Белгород областида ҳарбий хизматчилардан бири сафарбар қилинган аскарлар орасида обрў қозониш учун граната портлатиб юборган, натижада уч киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланган;
Ангарсклик собиқ милиционер, кўп сонли зўравонликлар ва қотилликлар учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Михаил Попков «Вести-Иркутск» давлат телекомпаниясига берган интервьюсида яна икки қотиллик учун айбига иқрор бўлди ва армияга ёзилиб, Украинадаги урушга йўл олиш ҳақида ўйлаётганини айтди;