Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Саудия расмийлари 2023 йилги ҳаж мавсуми бўйича битим имзолади
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида “Hajj Expo 2023” ҳаж ва умра хизматлари кўргазма-конференцияси бўлиб ўтди. Анжуман доирасида ҳаж ва умра вазири доктор Тавфиқ ар–Рабиъа Ўзбекистон делегацияси аъзолари билан 1444 ҳижрий йил Ҳаж мавсуми тартиботлари бўйича битим имзолади.
Битимда ҳожилар квотаси, келиш-кетиш жойлари ва воситалари белгиланган; зиёратчиларнинг хавфсизлигини кучайтириш, Саудия Арабистонига келишга тайёргарликдан бошлаб, кетишларигача бўлган вақт мобайнидаги ишларни осонлик билан амалга ошириш борасидаги ташкилий масалалар бўйича кўрсатмалар ҳам киритилган.
Бу ҳақда Kun.uz'га маълум қилган подшоҳлик элчихонасининг қўшимча қилишича, “Espo al-Haj 2023” ҳаж ва умра хизматлари бўйича энг йирик анжуман бўлиб, унда 57 дан зиёд мамлакат вакиллари, 70 дан ортиқ маърузачи ва мутахассис тўпланган. Тадбирда Ҳаж ва умрага ихтисослашган 200 та компания қатнашмоқда. 60 мингдан зиёд киши кўргазма фаолияти билан танишган.
“Анжуман фикр-мулоҳазалар, инновация ва тажриба алмашиш майдонига айланди. У турли давлатларга битимлар имзолаш, ҳаж ва умра мавсумларидан анча олдин ўз фуқаролари ишларини тартибга солиш имконини ҳам берди. Булар ўз навбатида Раҳмон меҳмонлари осонлик билан ўз амалларини бажаришларига шароит яратди.
Конференция иши 4 кун давом этиб, 40 ишчи гуруҳларида олиб борилди. 9 та ялпи йиғилиш бўлиб ўтди. Унда подшоҳликнинг “2030 йилга нигоҳ” стратегияси мақсадларини амалга ошириш доирасида Раҳмон меҳмонларига тақдим этиладиган хизматларни яхшилаш, рақамлаштиришни жорий этиш, кўрсатилаётган хизматларни янада яхшилашлашнинг комплекс тизимини яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Юқоридагиларнинг барчаси Саудия Арабистони подшоҳлигининг Раҳмон меҳмонларига кўрсатилаётган хизматларни янада такомиллаштириш, логистика, хавфсизлик ва технология ҳамда маданият ва маърифатнинг барча соҳаларидаги тажрибаларни бойитиш борасидаги саъй-ҳаракатлари доирасида амалга оширилмоқда”, – дейилади расмий релизда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаж ва Умра зиёратларига коронавирус пандемияси туфайли киритилган чекловларнинг ҳаммаси бекор қилиниб, умра визалари муддати 30 кундан 90 кунга узайтирилиши маълум бўлганди.
Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
16:20 / 26.05.2025
«Самолётга чиқиши билан уйқуга кетган ва уйғонмаган» – Мадинада вафот этган ўзбекистонлик имом ҳақида маълумот берилди
10:59 / 26.05.2025
Ракат масжиди имоми Раббимқул Муҳаммадиев Мадинада вафот этди
19:00 / 19.05.2025