Ўзбекистон | 10:13 / 16.01.2023
1161
1 дақиқада ўқилади

Сеулда Тошкент тиббиёт академиясининг ваколатхонаси очилди

Жанубий Корея пойтахти – Сеул шаҳрида Тошкент тиббиёт академияси ўз расмий ваколатхонасини очди, дея хабар бермоқда «Дунё».

Тадбирда иштирок этган ҳамкорлар Жанубий Кореядан кўплаб талабаларни Тошкент тиббиёт академиясида ўқишга юбориш, академиянинг кўплаб талабаларини Кореянинг нуфузли тиббиёт олийгоҳларига қабул қилишни ташкил этиш ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратиш зарурлигини таъкидладилар.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида тиббиёт йўналишида ҳамкорлик ўрнатилган. Ҳозирги пайтда Тошкент тиббиёт академияси Корея Республикасининг 20 дан ортиқ университети ва клиникалари билан ҳамкорлик қилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид