Тошкентда секин-аста газ босими кўтарилмоқда — “Ҳудудгазтаъминот”
Газ идораси аҳолидан газ плиталари ва қозонларини текшириб кўриш, хавфсизлик қоидаларига риоя этишни сўрамоқда.
Тошкент шаҳридаги хонадонларда табиий газ босими аста-секин кўтарилмоқда. Бу ҳақда Kun.uz'га “Ҳудудгазтаъминот” матбуот хизмати маълум қилди.
Компания аҳолидан барча газ ускуналари, хусусан плиталар ва қозонларни текширишни, фавқулодда ҳолатларга йўл қўймаслик учун хавфсизлик техникасига риоя этишни сўради.
Маълум қилинишича, 3– ва 5-сонли иссиқлик марказларига газ йўналтирилмоқда, бу жараёнга газ таъминоти ходимлари бириктирилган.
“Ҳудудгазтаъминот”га кўра, Шайхонтоҳур, Олмазор, Учтепа ва Чилонзор туманларидан бошлаб шаҳарнинг барча туманларида газ босими кўтарилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзгидромет” совуқ антициклон заифлаша бошлаганини хабар қилганди. Унга кўра, ҳафта ўрталарида кунлик ҳарорат кўтарилади: иш ҳафтаси охиригача –3...+2 даража, кечаси –8...–13 даража совуқ бўлади.
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024