Ўзбекистон | 14:11 / 16.01.2023
22847
2 дақиқада ўқилади

Видео: Президент энергетика соҳаси масъулларини танқид қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Энергетика вазирлиги раҳбарлари ва соҳадаги бошқа мутасаддилар йўл қўйган камчиликлар санаб ўтилди.

«Толимаржон ИЭСнинг 800 мегаваттли энергоблокини таъмирлаш ишлари 6 ойдан буён якунланмагани натижасида 3 млрд киловатт электр етказиб берилмаган. Шунинг учун энергетика вазири ўринбосари Хўжаев деган валломат, «Иссиқлик электр станциялари» раҳбари Фарҳод Абдураҳмоновни ҳам бугун ишдан олдим, қарорга қўл қўйдим.

Умуман, Азизов, Йўлдошев, бугун ишдан олинган ҳамма раҳбарлар бўйича менга алоҳида ахборот берасизлар. Жуда қаттиқ талаб, тартиб, интизом. Тизим бўлиши керак Ўзбекистонда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» [раҳбари] жаноб Мустафоев, паст қувватли тармоқ ва трансформаторларни янгилаш бўйича режа 50 фоизга ҳам бажарилмаган. Шунингдек, «Ўзтрансгаз»нинг Норматов деган валломати... 27 та йирик газ компрессоридан 8 таси ҳали ҳам носоз ҳолатда. 

Шу билан бирга, «Ўзбекнефтгаз»нинг Абдуллаев деган валломати бор. Олтита газ конденсатор компрессор станцияларида таъмирлаш ишлари якунланмаган.

[Энергетика вазири] Мирзамаҳмудов деган жаноб хорижий компаниялар томонидан газ қазиб олиш ҳажмлари 2022 йил бир ярим миллиард куб метрга камайишига йўл қўйган.

Буларнинг оқибатида республика бўйича йиллик истеъмолнинг 20 фоизига тенг миқдордаги газ аҳолига етказиб берилмаган.

Норматов, Абдуллаев ва Мустафоев ишдан олиниб, ҳайфсан берилиб, уч ой синов муддати», деди давлат раҳбари.

Мавзуга оид