Тошкентликлар “свет” ва газсиз совуқда қандай жон сақламоқда?
Қарийб 10 кундан бери давом этаётган аномал совуқда жон сақлаш осон кечаётгани йўқ. Бутун республика бўйлаб энергореcурслар тақчиллиги кузатилмоқда. Kun.uz пойтахтнинг электр энергияси ва газ таъминотисиз қолган хонадонларида бўлиб, одамлар энергия таъминотисиз қандай кун кўраётгани билан қизиқди.
Ўзгидромет 17 январдан айрим ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 2 даража илиққача кўтарилиши ҳақида хабар берган бўлса-да, кечаси 10-17 даража совуқ сақланиб турибди. Қаҳратон қишда пойтахтликлар энергия таъминотидаги узилишлар гирдобида қолган, кечалари ҳарорат -20 даражагача тушиб кетган кунларда жон сақлашнинг ўзи бўлгани йўқ.
Kun.uz Чилонзор туманида яшовчи, суткалаб чироқсиз ўтирган одамлар билан суҳбатлашди, улар қандай шароитда қаҳратон қаҳрини енгишаётгани билан танишди.
Ёш боласи бор аксарият одамлар энерготаъминот бир қатор яхшироқ ҳудуддаги қариндошлариникида яшаб туришган бўлса, аномал совуқда меҳмонхоналардан паноҳ топганлар ҳам талайгина.
Қаергадир кўчиб бориш имкониятига эга бўлмаган фуқаролар ноилож музлаган уйларида қолишмоқда ва қаҳратонда жон сақлашнинг ўзига хос усулларини ўйлаб топишмоқда.
Суратлар муаллифи: Ҳасан Юсупов
Мавзуга оид
17:02 / 22.11.2024
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:54 / 22.11.2024
2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган ишлаб чиқариш цехи аниқланди
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024