Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бокуда туркий мамлакатлар ҳунарманд аёллари кўргазма-ярмаркаси ўтказилади
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида «Ҳунарманд» уюшмасининг Наманган вилояти бўлими раҳбари Зоҳид Валиев ва Озарбойжон Хотин-қизлар уюшмаси ижрочи директори Роза Зариф ўртасида ҳунармандчилик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Озарбойжон ҳунармандлари ўртасида яқин ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши давлатлараро алоқаларни, жумладан, маданий-гуманитар алмашувларни янада ривожлантириш ўсувчанлигига ижобий таъсир кўрсатишини тасдиқлади.
Музокаралар натижасида томонлар апрель ойида Боку шаҳрида туркий мамлакатлар ҳунарманд аёлларининг халқаро кўргазма-ярмаркасига ҳамкорликда тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича келишувга эришди.
Ушбу тадбир воситасида Озарбойжон аҳолисини тадбир иштирокчи мамлакатларининг маданияти ва анъаналари билан таништириш, делегация аъзоларининг В2В учрашувларини ўтказиш режалаштирилмоқда.