Ўзбекистон | 00:59 / 18.01.2023
19677
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда музлар туфайли сув тошди

Яккабоғ туманидаги Самоқ маҳалласи каналлари сувга тўлиб оқди, жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани, Самоқ маҳалласи ички каналларидан бирида сув тошди. Бу ҳолат тасвирланган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳодиса 17 январ куни тушдан кейин содир бўлган. 

Қашқадарё вилояти ФВБ хабарига кўра, сув тошқинига аҳолининг ўзбошимчалиги ва музлар сабаб бўлган. 

«Ушбу ҳудуд аҳолиси ўзбошимчалик билан Қизилдарёдан фойдаланиши яъни, сув тақсимлагичини очиши оқибатида қишлоқнинг ички каналларидан сув тўлиб оқишига сабаб бўлган. Қолаверса, муз бўлаклари тўпланиб, сув йўналишини ўзгаришига олиб келган», дейилади хабарда.

ФВБ сув тошқини оқибатида моддий ва жисмоний жабрланганлар йўқлигини маълум қилди.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид