Ўзбекистон | 11:39 / 19.01.2023
3025
1 дақиқада ўқилади

Болтиқбўйидаги энг йирик фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчиси Қадамбой Султонов Olainfarm компанияси директорлар кенгашининг раиси Юрис Бундулис билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Olainfarm ўртасидаги сармоявий ҳамда технологик ҳамкорлик масалалари, шунингдек,  маҳаллийлаштириш даражасини чуқурлаштирган ҳолда қўшма саноат кооперациясини йўлга қўйиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.

Томонлар транспорт-логистика масалаларини тезкорликда ҳал этишда фаол ҳамкорлик қилиш юзасидан фикр алмашдилар.

Olainfarm ширкати раҳбарлари инвестиция, технологик ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни ошириш орқали Olainfarm компаниясининг Ўзбекистонда узоқ муддатли мавжудлигини кенгайтириш истиқболларига ишонч билан қараши билдирилди. Латвия томони илғор Европа стандартлари асосида маҳаллий кадрлар тайёрлаш дастурини кенгайтиришни мақсад қилгани қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид