Ўзбекистон | 09:21 / 19.01.2023
2359
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Жиддада бўлиб ўтадиган I Ислом санъати биенналесида қатнашади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Саудия Арабистони элчиси Юсуф Ал-Утайбийни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Томонларнинг халқаро институтлар доирасида бир-бирларини қўллаб-қувватлашга қатъийлиги қайд этилди.

Савдо-иқтисодий алоқаларни жадаллаштириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Бўлажак тадбирлар ва ташрифлар жадвали, шу жумладан, жорий йил 23 январдан 23 апрелгача Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган I Ислом санъати биенналесида Ўзбекистоннинг иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Учрашувда минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид