Жаҳон | 22:25 / 21.01.2023
22597
2 дақиқада ўқилади

Молдова Россия қўшинларининг Днестрбўйини тарк этишига умид қилмоқда 

Бунинг учун аввало Россия Украинадаги урушда мағлуб бўлиши керак. 

Фото: AP

Молдова Украинага қарши урушдаги эҳтимолий мағлубиятдан кейин Россия ўз қўшинларини Днестрбўйидан олиб чиқиб кетишини кутмоқда. Бу ҳақда Молдова ташқи ишлар вазири Нику Попеску Vocea Basarabia нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. 

«Биз ҳаммамиз умид қиламиз ва Украина бу урушда ғалаба қозониб, ўз ҳудудини озод қилишини тилаймиз. Шунда биз мамлакатни тинч йўл билан реинтеграция қилиш ва ҳудудимизда ноқонуний жойлашган Россия қўшинларининг тинч йўл билан чиқиб кетиши устида ишлашни давом эттиришимиз мумкин. Буни барчамиз хоҳлаймиз», деди у. 

Попескунинг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши Молдова ҳаётининг барча жабҳаларига, жумладан, Днестрбўйи можаросини тартибга солиш жараёнига таъсир қилган. 

Молдова ҳукумати 1992 йилдан бери Днестрбўйини амалда назорат қилмайди. Бу ҳудудда Россия Федерациясига кучли ҳарбий-сиёсий ва иқтисодий қарамликда бўлган тан олинмаган давлат тузилиши бор. 

 

Мавзуга оид