Ўзбекистон | 15:45 / 21.01.2023
32709
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда келин-куёв ис газидан заҳарланиб вафот этди

Тун ярмида газ тармоқдан узилган ва қайта ёқилган. Оқибатда, хонага газ сизиб чиққан ва уйқуда бўлган келин-куёв заҳарланиб вафот этган.

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида оила қурганига бир ой ҳам бўлмаган келин-куёв ис газидан вафот этган. Бу ҳақда ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташанов хабар берди.

Ҳодиса 2023 йил 18 январ куни Каттақўрғон тумани Олтинсой қишлоғида содир бўлган.

Маълум бўлишича, тун ярмида газ тармоқдан узилган ва қайта ёқилган. Оқибатда, хонага газ сизиб чиққан ва уйқуда бўлган келин-куёв заҳарланган. Улар эрталаб хонадонида ўлик ҳолда топилган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, келин-куёвнинг ота-онаси ва яқинлари жасадни кўмиб юборган ва бу тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар бермаган.

Ҳозирда Самарқанд вилоят прокуратураси ҳодиса юзасидан текширув олиб боряпти.

Мавзуга оид