Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий ташкилот доирасида Инвестиция жамғармаси ташкил этилади
Туркиянинг Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг (ТДТ) Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича тегишли битим лойиҳасини ишлаб чиқиш учун масъул бўлган Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия ва Ўзбекистон экспертларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.
Туркий инвестиция жамғармаси туркий давлатлар томонидан ташкил этилган биринчи ва асосий қўшма молия институтига айланади ва Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг иқтисодий салоҳиятини, улар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади, жамғарма маблағлари эса қўшма лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.
Жамғарма фаолияти — тадбиркорликни рағбатлантириш, янги иш ўринларини яратиш, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши каби устувор йўналишларни ўз ичига олади.
Учрашув якунлари бўйича ҳар бир иштирокчи давлатда ҳужжат лойиҳасини келишиш бўйича ички тартиб-қоидаларни қисқа муддатларда якунлаш бўйича келишувга эришилди ва режалаштирилган қўшма тадбирлар доирасида битимни имзолашга келишиб олинди.
Туркий инвестиция жамғармасини ташкил этиш 2023 йилга мўлжалланган.
Мавзуга оид
11:33 / 19.03.2025
Германияда ўзбек болаларига тиббий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган жамғарма ташкил этилди
12:21 / 18.03.2025
Камбағалликни қисқартириш жамғармасининг вазифалари белгиланди
15:50 / 17.03.2025
Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади
15:18 / 06.03.2025