Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон авиапаркини янгилаш мақсадида 12 та самолёт харид қилиш бўйича шартнома имзоланди
Uzbekistan Airways авиакомпанияси Airbus авиасозлик компанияси билан A320neo оиласига мансуб 12 та самолёт харид қилиш бўйича шартнома имзолади, деб хабар бермоқда «Дунё».
Самолётларнинг саккизтаси А320neo ва тўрттаси А321neo русумларига тегишли. Харид қилинадиган ҳаво кемалари Airbus Airspace салонига эга бўлиб, у йўловчиларга ҳаво транспорти бозорида юқори даражадаги қулайликни тақдим этади. Uzbekistan Airways авиакомпанияси янги ҳаво кемаларидан йўналишлар тармоғини янада кенгайтириш учун фойдаланишни режалаштирмоқда.
«Uzbekistan Airways билан ҳамкорлигимиз 1993 йилда бошланган. Авиакомпания авиапаркини кенгайтириш учун яна А320nео оиласига мансуб ҳаво кемалари танлангани биз учун катта шараф. Биз Марказий Осиё минтақасида авиаташувлар бозори қандай ривожланаётганини кузатяпмиз. А320nео оиласининг замонавий ва самарали ҳаво кемалари Uzbekistan Airways компаниясига ушбу ўсишдан фойда олиш ва минтақада етакчи роллардан бирини эгаллаш имконини беради», деди Airbus компаниясининг бош тижорат директори ва бўлим бошлиғи Кристиан Шерер.
Маълумот учун: ҳозирги кунда Uzbekistan Airways паркида Airbus компаниясининг 17 та самолёти мавжуд.
Мавзуга оид
23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор
17:17 / 14.05.2025
Трамп Қатар томонидан совға қилинадиган қаср-самолётни Пентагонга топширади
23:29 / 13.05.2025
Хитойда йўловчи тоза ҳаводан нафас олиш учун самолётнинг авариявий эшигини очиб юборди
23:57 / 09.05.2025