Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда Nexia-3 пиёдани уриб қочиб кетди
Йўловчи шифохонага ётқизилган. Терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида пиёдани уриб юборган Nexia-3 қочиб кетди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
16 январ куни тахминан соат 22:00 атрофида «Насаф» МФЙ ҳудудида жойлашган савдо мажмуаси рўпарасида Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро Ф.У. пиёдалар ўтиш йўлагидан ўтаётган вақтида номаълум автомашина уни уриб юборган.
Сўнгра машина ҳодиса содир бўлган жойдан кетиб қолган. Оқибатда фуқаро Ф.У. тан жароҳати олиб шифохонага тушган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу йўл-транспорт ҳодисасини Касби туманида яшовчи фуқаро Н.М. бошқарувида бўлган Nexia-3 автотранспорт воситасида содир қилгани аниқланган.
Ҳозирда ушбу ЙТҲ юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган, терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
18:17 / 19.05.2025