Ўзбекистон | 22:53 / 24.01.2023
9173
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади

Мактабларда иситиш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилган. 

Фото: Халқ таълими вазирлиги

25 январ куни Тошкент шаҳрининг яна 12 та умумтаълим мактабида таълим жараёни бошланади. 

Улар:

- Бектемир туманидаги 347-сон мактаб;

- Олмазор туманидаги 1-сон мактаб;

- Чилонзор туманидаги 138-, 162-, 179-, 183-, 184-, 270-, 280-сон мактаб, 4-сон мактаб-интернати;

- Янгиҳаёт туманидаги 2-, 3-сон мактаб. 

Қайд қилинишича, ушбу мактабларнинг иситиш тизимида муаммолар бартараф этилган ва синфхоналарда ҳаво ҳарорати меъёрида. 

24 январ куни пойтахтдаги 335 та таълим муассасасидан 309 тасида анъанавий дарс машғулотлари бошлангани маълум қилинган эди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид