Ўзбекистон | 13:05 / 24.01.2023
6794
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ИҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси бошланди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилиши бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

ИҲТ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 26-йиғилишида ИҲТ  бош котиби Хусрав Нозирий, Озарбойжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш бош котиби Қайрат Сарибай иштирок этмоқда.

Тадбир давомида иштирокчилар савдо, транспорт, инвестиция, “яшил” иқтисодиёт, рақамлаштириш, энергетика ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади. 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотидаги раислиги якунлари умумлаштирилади.

Мавзуга оид