Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Veolia Energy иссиқлик таъминотида узилишлар сабабли қайта ҳисоблашни амалга оширади
Veolia Energy Tashkent иссиқлик таъминотида узилишлар сабабли қайта ҳисоблашни амалга оширади. Бу ҳақда корхона хабарида айтилган.
Иссиқлик ишлаб чиқарувчи ва иссиқлик таъминоти корхоналари томонидан ҳарорат режимига риоя қилмаслик оқибатида иссиқлик таъминотида узилишлар юз берган бўлса, қайта ҳисоб-китоб Veolia Energy Tashkent мутахассислари томонидан мустақил равишда амалга оширилади.
Бунда:
иссиқлик энергиясининг йўқлиги ёки сифатсиз иссиқлик энергияси билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан инспекторни чақириш ва далолатнома тузиш шарт эмас;
далолатнома Veolia Energy Tashkent'нинг туман иссиқлик тарқатиш бошқармаси томонидан диспетчер маълумотлари асосида тузилади.
Veolia Energy Tashkent тасарруфида иссиқлик энергияси кўрсаткичлари қай вақтдан бошлаб меъёрларга жавоб бермай қолгани ҳақидаги маълумотлар бор.
Қайта ҳисоблаш зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик ташувчисини етказиб беришнинг бутун даври учун амалга оширилади.
Мавзуга оид
11:32 / 18.03.2025
Марказлашган иссиқлик таъминоти қамрови 50 фоиздан оширилади
15:27 / 05.01.2025
Россиянинг Молдова билан газ уруши: Днестрбўйида иситиш йўқ, юзлаб корхоналар ёпилиб, минглаб кишилар ишсиз қолди
11:21 / 24.12.2024
Жазирама ҳаво қаришни тезлаштиради — тадқиқот
15:43 / 02.12.2024