Ўзбекистон | 14:58 / 25.01.2023
24469
2 дақиқада ўқилади

Светлана Ортиқова: «Афсуски, Ўзбекистонда ҳозирги кунда одил судлов таъминланмаган»

Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова Ўзбекистонда нега одил суд жараёни таъминланмагани ва бу нима билан боғлиқлигини айтди.

Фото: Бош прокуратура

«Одил судлов деганда терговчи, прокурор, адвокат ва судья кўз олдимизга келади. Агар шу 4 та профессионал билимга эга, коррупциядан холи бўлса, шундагина одил судловни таъминлай оламиз. Афсуски, Ўзбекистонда ҳозирги кунда одил судлов таъминланмаган», – деди у халқаро пресс-клубдаги матбуот анжуманида.

Светлана Ортиқова президент Шавкат Мирзиёев ҳам Олий Мажлисга ва халққа мурожаатномасида бу ҳақда гапирганини эслади.

Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари 2022 йил 14 ноябрь куни одил судловни таъминлаш соҳасидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказган эди.

Йиғилиш давомида ҳар йили ўртача 1,5 миллион киши судларга мурожаат қилиши маълум бўлди. Вилоят судлари томонидан адолатли қарорлар чиқаришда етарлича масъулият кўрсатилмаётгани боис қоғозбозлик кўп. Масалан, 2022 йил бошидан буён вилоят судлари қарорларидан норози бўлган 18 минг фуқаро Олий судга мурожаат қилган.

«Суд жараёни эскича давом этмоқда, адвокатларнинг нуфузи паст. Терговчилар ўз устида ишлашни тўхтатган», — дея маълум қилганди президент матбуот хизмати ўшанда.

Мавзуга оид