Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада бедарак йўқолган британиялик кўнгиллиларнинг ўлими тасдиқланди
Британияликлар Соледар шаҳридан кекса аёлни эвакуация қилишга уринаётганда ҳалок бўлишди: уларнинг машинасига артиллерия снарядлари келиб тушди. Аввалроқ россиялик ёлланма аскарлар кўнгиллилардан бирининг жасади топилгани ҳақида хабар беришган эди.
Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги 24 январь, сешанба куни Украина шарқида 6 январь куни бедарак йўқолган икки британиялик кўнгилли - 28 ёшли Крис Пэрри ва 48 ёшли Эндрю Бэгшоу ҳалок бўлганини тасдиқлади. Уларни охирги марта Соледар ҳудудида шаҳар учун шиддатли жанглар пайтида кўришган.
Қурбонлар яқинларининг сўзларига кўра, эркаклар Соледар шаҳридан кекса аёлни эвакуация қилмоқчи бўлганида ҳалок бўлган: уларнинг машинасига артиллерия снарядлари келиб тушган.
Аввалроқ, 11 январь куни "Вагнер" ХҲК раҳбари Евгений Пригожин кўнгиллилардан бирининг жасади топилгани ҳақида маълум қилганди. У ўзининг Telegram-каналида иккала британияликка тегишли ҳужжатлар суратларини эълон қилди, бироқ икки эркакдан қайси бири ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.
Крис Пэррининг қариндошлари ўз баёнотида у дастурчи бўлиб ишлагани, тоққа чиқишни, велоспортни, югуришни ва парашютдан сакрашни яхши кўрганини ва дунё бўйлаб саёҳат қилишни хоҳлаганини айтишган. Март ойида, «Россия босқини бошланганидан бери энг қоронғи вақтда» у «энг муҳтож бўлганларга» ёрдам бериш учун Украинага сафар қилди ва «400 дан ортиқ инсон ҳаётини ва кўплаб ҳайвонларни» сақлаб қолди.
Вафот этган яна бир кўнгилли Эндрю Бэгшоу илмий тадқиқотчи эди. У Янги Зеландияда яшаган ва апрель ойида Украинага келган. «Эндрю фидокорона ўз ҳаётини хавф остига қўйди ва кўп одамларни қутқарди; биз уни яхши кўрамиз ва қилган иши билан жуда фахрланамиз», деди унинг оиласи.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
20:37 / 27.05.2025