Жаҳон | 08:50 / 26.01.2023
8682
1 дақиқада ўқилади

Байден: АҚШ Украинага 31 та М1 Abrams танкини юборади

АҚШ маъмурияти Украинага 31 та М1 Abrams танкини юборади, деб тасдиқлади президент Жо Байден Оқ уйда сўзлаган нутқида. 

Фото: Getty Images

Байден Германия томонидан Украинани қўллаб-қувватлаш фаоллашганини қайд этди. Америка етакчиси Германия канцлери Олаф Шольц, Франция етакчиси Эммануэл Макрон, Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ва Италия бош вазири Жоржа Мелони билан телефон орқали мулоқот қилганини тасдиқлади.

Байден шунингдек, Киевга танклар етказиб бериш ва қўллаб-қувватлаш Россия учун «ҳужум таҳдиди» эмаслигини таъкидлади. 

Байденнинг сўзларига кўра, етказиб бериш бир неча ой ичида амалга оширилиши мумкин. Танклар Украина Қуролли кучларига «очиқ жойларда манёвр қилиш қобилиятини яхшилаш» учун зарур», — деб қўшимча қилди у. 

«Россиянинг кутишлари» шундан иборатки, бизнинг иттифоқимиз «парчаланади», деди Байден АҚШ-Европа алоқалари ҳақида. «Аммо биз тўлиқ, мутлақо ва тубдан бирлашганмиз», деди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид