Ўзбекистон | 07:46 / 26.01.2023
4609
2 дақиқада ўқилади

Давлат мулки объектини сотишдан тушган маблағ маҳаллаларни ривожлантиришга йўналтирилади

Фото: Gelio / Livejournal

Президент томонидан “Ўзбекистон президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги фармон имзоланди.

Ўзгаришларга мувофиқ:

давлат мулки объектларини ижарага бериш учун аукционга қўйилганда умумий асосларга кўра ижара муддати уч йил этиб белгиланади. Ижарага олувчи томонидан мажбуриятлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилганда ижара муддати уч йилга узайтирилади;

вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат органларининг уч ойдан кўпроқ муддат ичида фойдаланилмаётган ва бўш турган объектлари (ижтимоий объектлардан ташқари) уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун онлайн-аукцион савдога қўйилади.
 
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармасининг маблағлари қуйидагича тақсимланади:

маҳалладаги майдони 2 минг квадрат метр бўлган давлат кўчмас мулк объектларини ҳоким ёрдамчиларининг онлайн-буюртманомасига асосан сотишдан тушадиган маблағлар тегишли маҳаллаларнинг Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига;

хусусийлаштириш дастурларига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган давлат активларини сотишдан тушган маблағлар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги сув таъминоти ва канализация тизимларини ривожлантириш ҳудудий жамғармасига йўналтирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид