Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олексий Резников: Ғарб танклари Украина учун «темир мушт» бўлиб хизмат қилади
Украина ғарбдан олган танкларидан ўзига хос «темир мушт» сифатида рус қўшинларининг мудофаа чизиғини ёриб ўтиш ва Россия томонидан босиб олинган ҳудудларни озод қилиш учун фойдаланади. Бу ҳақда Американинг CNN телеканалига берган интервьюсида Украина Мудофаа вазирлиги раҳбари Олексий Резников маълум қилди.
Шу билан бирга, у ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Украина учун устувор аҳамиятга эга эканлигини айтди.
«Биз осмонимизни ёпишимиз, осмонимизни ҳимоя қилишимиз керак. Бу биринчи рақамли устувор вазифа. Шундан сўнг биз кўпроқ жанговар машиналар, танклар, артиллерия тизимлари, учувчисиз учиш аппаратлари ва ҳоказоларни олишимиз керак. Бизда одамлар бор, лекин бизга қурол керак», - дея таъкидлади Резников.
Аввалроқ Канада Украинага топшириш учун АҚШдан NASAMS (National Advanced Surface-to-Air Missile System) ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини сотиб олиши, бу ҳақда Канада мудофаа вазири Анита Ананд Twitter'да маълум қилгани хабар берилганди.
Унинг сўзларига кўра, у Украина мудофаа вазири Олексий Резников билан телефон орқали мулоқот қилган ва у ҳозирда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўз мамлакати учун устувор вазифа эканини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
12:24 / 30.04.2025
АҚШ Австралиянинг Америка танкларини Киевга беришига тўсқинлик қиляпти
10:32 / 04.04.2025
АҚШ: Россия Украинадаги урушда 4000 дан ортиқ танкни йўқотди
15:12 / 13.12.2024
Тайван армияси ўз танкларни дронлардан ҳимоя қилишнинг янги усулини кўрсатди
12:32 / 06.12.2024