Ўзбек футбол клублари Осиёнинг энг яхшилари сафига киритилди
«Насаф», «Сўғдиёна» ва «Пахтакор» 2022 йилги энг яхши клублар рейтингидан жой олди.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2022 йил якунига кўра Осиёнинг энг яхши 29 та клуби рўйхатини тузди.
Рейтингда биринчи ва иккинчи ўринни Жанубий Кореянинг «Чонбук Ҳёнде Моторс» ва «Улсан Ҳёнде» клублари, учинчи ўринни Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби эгаллаб турибди.
Шунингдек, кучли бешликдан «Тэгу» (Жанубий Корея) ва Урава Рэд Даймондс (Япония) клублари ҳам жой олган.
Ўзбекистон клублари орасида Қаршининг «Насаф» клуби энг яхши натижани қайд қилиб, ўнинчи ўринни эгаллаб турибди. Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби 14-ўринда, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби эса 27-ўринда қайд этилган.
Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон клублари IFFHS рейтингигиа киритилмаган.
Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) футбол тарихи хроникасини юритувчи ташкилотдир. У 1984 йилда Германияда ташкил этилган. ФИФА ушбу ташкилотни жаҳон футболи йилномаларига раҳбарлик қилувчи орган сифатида тан олади. Шунга қарамай, IFFHS расмий футбол тузилмалари (ФИФА ва унга аъзо федерациялар) билан расман боғланмаган.
Мавзуга оид
13:50 / 02.11.2024
«Пахтакор» метро бекатининг эскалатор ўрнатилган томони вақтинча ёпилади
17:54 / 01.11.2024
«Насаф» – ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди
00:00 / 24.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Иорданияда мағлубиятга учраб, гуруҳида 3-ўринга тушди
21:16 / 02.10.2024