Ўзбекистон | 20:52 / 27.01.2023
13895
3 дақиқада ўқилади

Судьялик лавозимига янги тайинловлар амалга оширилди 

Андижон, Фарғона, Тошкент вилояти судларига тайинловлар амалга оширилди.

Фото: Судьялар олий кенгаши

Судьялар олий кенгашининг навбатдаги йиғилишида ташкилий масалалар кўрилди. Жумладан, айрим судьяларни ушбу лавозимда бўлишини навбатдаги муддатга узайтириш, шунингдек, ваколати муддати даврига қайта тайинлашга оид масалалар очиқ танлов асосида кўриб чиқилди. 

Судьялар олий кенгаши қарори билан:

Ҳабибуллаев Aзамат Aнварович – судьялик ваколати муддати даврига Aндижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Aндижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; 

Тўрақулов Тўлқин Aппакович – судьялик ваколати муддати даврига Aндижон вилояти жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимидан озод қилинди. 

Мамажонов Бурҳонжон Маҳмудович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. 

Ғофуров Музаффар Мирзажонович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона тумани судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; 

Умарова Мавлуда Назимовна – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси лавозимидан озод қилинди; 

Миножиддинов Aбдурасул Баҳодирович – судьялик ваколати муддати даврига Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Бувайда тумани судининг раиси лавозимига қайта тайинланди ва шу муносабат билан Фарғона вилояти жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судининг судьяси лавозимидан озод қилинди. 

Шунингдек: Исақулов Санжар Турдиқулович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Оққўрғон тумани судининг раиси лавозимига тайинланди. 

Мавзуга оид