Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Озарбойжоннинг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган ҳужумни кескин қоралади
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 27 январь куни Озарбойжоннинг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужум муносабати билан баёнот эълон қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
"Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2023 йил 27 январь куни Озарбойжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига уюштирилган қуролли ҳужумни кескин қоралайди, - дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида. - Марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз ва жароҳатланганларнинг тез фурсатларда соғайиб кетишини тилаймиз".
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ҳодиса синчковлик билан ўрганилгач, барча айбдорлар жавобгарликка тортилишига умид билдирган.
27 январь куни Теҳронда Озарбойжон элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилди. Оқибатда элчихона хавфсизлик хизмати бошлиғи ҳалок бўлди, яна икки ходим яраланди.
Ҳужум маҳаллий вақт билан соат 8:30 атрофида содир бўлган. Калашников автомати билан қуролланган шахс элчихонага бостириб кириб, ўқ узган. Хавфсизлик хизмати ходимларидан бири у билан курашиб, қуролни тортиб олишга уринган.
Озарбойжон элчихонасига қуролли ҳужум уюштириш факти юзасидан тергов бошланди. Озарбойжон ТИВ воқеа тафсилотлари ҳақида қўшимча маълумотлар кейинроқ батафсил эълон қилинишини таъкидлади.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
21:12 / 07.05.2025
Илҳом Алиев 9 май куни Москвадаги парадга боришдан бош тортди
21:04 / 02.05.2025