Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Azimut авиакомпанияси Сочи ва Бухорони тўғридан тўғри рейслар билан боғлади
Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейслар Sukhoi Superjet 95 самолётида ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилади.
30 январь куни маҳаллий вақт билан соат 00:40 да Россиянинг Azimut авиакомпаниясининг Сочидан учган самолёти «Бухоро» халқаро аэропортига келиб қўнди.
Анъанага кўра, экипаж ва йўловчилар карнай-сурнай садолари остида тантанали равишда кутиб олинди.
Сочи — Бухоро — Сочи йўналиши бўйича чартер рейслар Sukhoi Superjet 95 самолётида ҳафтада бир марта — якшанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
Azimut авиакомпанияси Минералние Водидан Тошкент, Самарқанд, Қарши, Навоий, Урганч, Бухоро халқаро аэропортларига, Фарғона ва Наманганга эса чартер рейсларини амалга оширади. Бундан ташқари, Россия авиаташувчиси Тошкент ва Самарқандни Москвага мунтазам қатновлар билан боғлаган.
Азимут — Ростов-Дон ва Краснодарда жойлашган Россия авиакомпанияси.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025