Ўзбекистон | 11:16 / 30.01.2023
5422
2 дақиқада ўқилади

Ҳаага арбитраж маркази Ўзбекистонда ҳуқуқ соҳасида мутахассислар тайёрлайди

Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Дилёр Ҳакимов Ҳаага ҳуқуқ ва арбитраж маркази (ҲҲАМ) катта ҳамкори Али Марусий билан онлайн шаклда мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Fotolia

ҲҲАМ бош қароргоҳи Ҳаага шаҳрида жойлашган, бутун дунёдан 200 га яқин профессионал ҳуқуқшуносларни бирлаштирган тармоқ ҳисобланади. Марказ турли соҳаларда юридик ва арбитраж хизматларини таклиф этади, халқаро ҳуқуқ, савдо ва инвестициялар, медиация ва арбитраж, ҳуқуқий экспертиза ва бошқа йўналишларда ўқув курслари, конференция ва семинарлар ташкил этади.

ҲҲАМ вакили Ўзбекистон билан ҳамкорликни, жумладан, ҳуқуқ ва бизнес соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида онлайн ва офлайн шакллардаги ўқув курслари ташкил этиш орқали алоқаларни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.

ҲҲАМ курслари давлат ходимлари, судьялар, тадбиркорлар, корпоратив раҳбарлар ва халқаро ҳуқуқшуносларга ҳуқуқ ва бошқарув соҳасидаги сўнгги янгиликлар билан кенгроқ танишиш, билим ва кўникмаларини бойитиш, барча ҳуқуқий масалалар бўйича фойдали маълумотларга эга бўлиш имкониятини беради.

Медиация ва арбитраж, ҳуқуқ ва бизнес, музокаралар олиб бориш, халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш, халқаро низоларни ҳал қилишнинг самарали механизмлари, ҳуқуқ ва технологиялар каби йўналишлар ҳам самарали ҳамкорлик қилишнинг истиқболли жиҳатларини ташкил қилади.

Мавзуга оид