Шаҳарлараро автобусларга чипта сотиб олиш имконини берувчи мобил илова ишга туширилди
UzBus иловаси шаҳарлараро қатновлар учун электрон чипта сотиб олиш имконини беради.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати
Тошкент автовокзалидан вилоятларга қатновчи автобусларга чиптани онлайн сотиб олиш имконини берувчи UzBus мобил иловаси ишга туширилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди.
Мобил илова орқали йўловчилар шаҳарлараро қатновлар учун электрон чипта сотиб олиши, автобусдаги жойни танлаши, тўловни исталган банк картаси орқали амалга ошириши мумкин.
Шунингдек, йўловчилар мобил илова ёрдамида «Тошкент» автовокзалидан амалга оширилаётган шаҳарлараро ва халқаро йўналишлардаги қатновлар жадвали билан реал вақт режимида танишиш имкониятига ҳам эга.
Қайд этилишича, UzBus мобил иловаси орқали Бухоро – Тошкент йўналишидаги автобус қатновларига ҳам чиптани электрон шаклда сотиб олиш мумкин. Бошқа вилоятлардан Тошкент шаҳрига амалга оширилувчи қатновлар учун электрон чипта харид қилиш имконияти босқичма-босқич жорий этилиши айтилмоқда.
Тошкент автовокзалидан Зарафшон, Зармитан, Жўш, Бухоро, Хатирчи, Учқудуқ, Самарқанд, Мирбозор, Қизилтепа, Қарши, Конимех, Урганч, Узун, Термиз, Хива, Денов шаҳарларига қатновлар амалга оширилади.
UzBus мобил иловасини Google Play орқали юклаб олиш мумкин.
Мавзуга оид

19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди

15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади

14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди

22:24 / 12.05.2025