Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинадаги уруш даврида Европа Иттифоқининг Россияга экспорти 47 фоизга камайди
Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Европа Иттифоқининг Россияга экспорти ҳажми деярли ярмига қисқарди. Шу билан бирга, Европанинг МДҲ мамлакатларига экспорти тахминан бир хил ҳажмга - 48 фоизга ошди.
Россиянинг Украинага бостириб кириши даврида Европа Иттифоқидан Россияга товарлар экспорти 47 фоизга қисқарди, Европанинг МДҲ мамлакатларига экспорти эса 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 48 фоизга ўсди. Бу ҳақда Европа статистика идораси Euromonitor International ва РБК маълумотларига таяниб хабар берди.
Юқоридаги маълумотлардан кўриниб турибдики, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан ЕИ Россия Федерациясига 36,3 миллиард еврога (бир йил аввалги 69,2 миллиардга нисбатан) маҳсулот экспорт қилган. Шу билан бирга, МДҲ давлатлари – Арманистон, Беларус, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Европа Иттифоқидан 20,3 млрд евролик (бир йил аввалги 13,7 млрдга нисбатан) маҳсулот олди. Шу билан бирга, ушбу МДҲ давлатларидан Россияга экспорт ҳам ошган - деярли 40 фоизга ёки 9,4 миллиард еврога.
Euromonitor International маълумотларни ўрганиш бўлими раҳбари Вайдотас Землис- Балевичуснинг фикрича, МДҲ мамлакатларига Европа Иттифоқидан келаётган товарларнинг катта қисми Россияга йўналтирилади. Eurostat маълумотларини таҳлил қилгач, у юздан ортиқ эҳтимолий «санкция аномалиялари»ни (Россияга киритилган санкцияларга қарамай, уруш бошланганидан бери камида икки марта ўсган экспорт) топди. Литвадан Беларусга эски автомобиллар, Чехиядан Қозоғистонга смартфон ва ноутбуклар, Грециядан Грузияга авиакеросин етказиб бериш ана шундай аномалиялар қаторига киради.
Маълумки, Қозоғистон ўтган йилнинг биринчи ярмида Россияга смартфонлар экспортини кескин оширган – Қозоғистоннинг расмий статистик маълумотларига кўра, доллар ҳисобида икки минг баробардан ортиқ.
Греция, Кипр, Чехия ва Эстония Россияга қўшни давлатларга санкция қўйилган товарларни етказиб беришни 3-5,5 бараварга оширди, дея ҳисоблайди Землис-Балевичус. Бошқа мамлакатларнинг экспорти сезиларли даражада кам ўсди, фақат Швеция ва Малта МДҲга етказиб бериш ҳажмини оширмади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025