Жаҳон | 16:00 / 31.01.2023
28317
5 дақиқада ўқилади
Украинага келаётган техникалар ва Бахмутда қолганлар ҳаёти. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 341-куни ўтди. Асосий маълумотлар
- РФ мудофаа вазирлиги тайёрлаган буйруқ лойиҳасига кўра, вазирлик кўнгилли тузилмалар»ни қурол-яроғ, жиҳозлар, кийим-кечак, озиқ-овқат билан таъминлаш, шунингдек, уларнинг аъзоларига тиббий ёрдам кўрсатишни ўз зиммасига олади.
- Россия ва Беларус қўшма ҳарбий машғулот бошлади. Беларус мудофаа вазирлигига кўра, ҳарбий хизматчилар «сўнгги йиллардаги қуролли тўқнашувлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда қўшинлардан фойдаланишни биргаликда режалаштириш масалаларини ишлаб чиқишади».
- Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Россия қўшини Украинада янги юриш бошлашга тайёрланмоқда. НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг ҳисоблашича, Россия яна 200 минг кишини сафарбар этиши ва Эрон ҳамда КХДРдан қурол-яроғ олишда давом этиши мумкин. Украина қуруқлик кучлари Захира кенгаши раҳбари Иван Тимочконинг ҳисоблашича, Россия қуролли кучлари бўлажак ҳужум учун Донбассда ўз гуруҳларини кучайтирмоқда.
- АҚШ Украинага Bradley русумли жанговар пиёдалар машиналарининг илк партиясини жўнатди. Бу партия 60 дан ортиқ машинани ўз ичига олган. Шу билан бирга, Жо Байден АҚШ Украинага F-16 русумли қирувчи самолётларини жўнатмоқчи эмаслигини билдирди. Эммануэл Макрон эса, «ҳеч нарса тақиқланмагани» ва Франция Украинага ҳарбий самолётлар юбориши мумкинлигини айтган.
Америкаликларнинг Украинага юборилаётган ҳарбий техникалари
30 январ куни АҚШ Bradley русумли жанговар пиёдалар машиналарининг илк партиясини Украинага жўнатди — бу техникалар Вашингтон январ ойи бошида эълон қилган 2,85 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам пакетига киради. Bradley Америка армиясига 1981 йилда топширилган ва Афғонистондаги урушда (1979–1989), шунингдек Форс кўрфази (1990–1991) ва Ироқдаги (2003–2011) урушларда қўлланган.
Бахмутда ҳалок бўлган украин ҳарбийсининг дафн маросими
Бахмутдаги ҳаёт
Запорижжя областидаги вайронгарчиликлар