Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шенген визаси «рақамлаштирилади», унга аризани онлайн топшириш мумкин бўлади
Европа Иттифоқи расмийлари Шенген визасини «рақамлаштириш» ғоясини қўллаб-қувватламоқда.
Европа Иттифоқи парламенти аъзолари томонидан қабул қилинган ҳисоботда Шенген визасига мурожаат қилиш тартибини модернизация қилиш лойиҳаси – «қоғоз аризалар ва виза стикерларидан рақамли тизимга ўтиш» ҳақида сўз боради. Яъни, келажакда виза стикери паспортга ёпиштирилмайди.
«Рақамли виза жараённи тезлаштиради, ариза топшириш учун зарур бўлган куч ва харажатларни камайтиради ҳамда хавфсизликни оширади», дейилади Европарламент баёнотида.
«Янги тизим чегараларни бошқариш ҳамда Европа Иттифоқининг маълумотлар базаси билан уйғун ишлашга мўлжалланган, бу эса хавфсизлик хатарларини камайтиради. Шенген визаси учун аризани рақамлаштириш орқали виза сўровлари ягона онлайн платформада кўриб чиқилади, бу эса мурожаат этувчиларга ўз аризасини қайси давлатдан олишини билиш имконини беради».
Бироқ, янги тизим қандайдир тарзда «рақамли саводхонликка эга бўлмаган шахсларга кафолатлар» ҳам бериши керак, шунинг учун баъзи қоғоз стикерлар сақланиб қолиши мумкин.
Умуман олганда, бу ташаббус Европарламентда кўпчилик овоз билан қабул қилинган. Энди Европа Иттифоқи парламенти ушбу иш бўйича вазирликлараро музокараларни бошлайди.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
20:02 / 24.05.2025
G7 саммити ва Трампнинг божлари: музокараларда аниқ натижалар кўринмади
16:42 / 24.05.2025