Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Конгрессига Ўзбекистонга нисбатан «Жексон-Веник» қўшимчаларини қўллашни тугатиш тўғрисида қонун лойиҳаси киритилади
Ўзбекистон элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ Конгресси Вакиллар палатасида «Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраислари ва аъзолари, конгрессменлар Трент Келли (Миссисипи), Висенте Гонсалес (Техас) ва Дон Бэкон (Небраска) билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий, савдо, сармоявий, академик, маданий-гуманитар соҳаларда икки давлат даражасида ҳамда Миссисипи, Техас ва Небраска штатлари билан мулоқотни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
АҚШ қонунчилари бу йил «Ўзбекистон бўйича кокус» аъзолари сони янги сайланган конгрессменлар ҳисобига кўпайишига ишонтирди. «Биз ушбу гуруҳнинг ҳамраислари бўлганимиз учун Конгрессдаги янги дўстларимиз билан учрашганда уларни ушбу Кокусга қўшилишга таклиф қиламиз», деди Трент Келли.
Учрашув чоғида «Ўзбекистон бўйича кокус» раҳбарлари республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, АҚШ билан стратегик ва иқтисодий шериклик сезиларли даражада кенгаяётганини эътироф этиб, мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватловчи махсус резолюция, шунингдек, республикага нисбатан «Жексон-Веник» қўшимчаларини қўллашни тугатиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича Конгрессга таклифлар киритишга тайёр эканликларини билдирдилар.
«Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраислари ва аъзолари Трент Келли, Висенте Гонсалес ва Дон Бекон билан музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, 2023 йилга мўлжалланган тадбирларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
«Жексон-Веник тузатиши» (Jackson–Vanik amendment) – 1974 йилда конгрессменлар Генри Жексон ва Чарлз Веник томонидан АҚШнинг «Савдо тўғрисида»ги қонунига киритилган ўзгартириш.
Унга кўра, иммиграцияга оид ва бошқа турдаги инсон ҳуқуқларини қўпол равишда бузиб келаётган асосан коммунистик блок давлатларига нисбатан дискриминацион тариф ва божлар жорий этиш назарда тутилган. 2000-2012 йилларда бу чекловдан Қирғизистон, Грузия, Украина, Арманистон, Молдова ва Россия чиқариб ташланган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025