Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Европа Иттифоқининг «Ягона бозор» дастурида иштирок этади
Украина Европа Иттифоқининг «Ягона бозор» дастурида иштирок этиш тўғрисидаги битимни имзолади, деб хабар берди Украина бош вазири Денис Шмихал Facebook'да.
«Дастур бюджети 4,2 миллиард еврони ташкил этади ва унинг асосий таркибий қисмларидан бири бизнеснинг рақобатбардошлигини ривожлантиришдир.
Бизнинг ушбу лойиҳадаги иштирокимиз иқтисодиётимизнинг асоси бўлган украиналик тадбиркорларни қўшимча қўллаб-қувватлашга ёрдам беради», - деди Шмихал.
2021 йилдан 2027 йилгача амал қиладиган «Ягона бозор» дастури Европа Иттифоқи давлатларининг ички бозорларига киришни соддалаштириш, бизнес ва унинг ривожланиши, компаниялар ва иқтисодиётнинг бутун тармоқлари рақобатбардошлиги ҳамда барқарорлигини рағбатлантиришга қаратилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025