Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги: Ўзбекистон қонунчилиги ЖСТ битимларига уйғунлаштириляпти
Ўзбекистон Адлия вазирлигида Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) битимлари бўйича халқаро эксперт М.Бордалба билан миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш масалаларини муҳокама қилиш бўйича учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда адлия вазири ўринбосари А.Каримов миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш масаласи Ўзбекистонни ЖСТга қўшилиши жараёнидаги асосий йўналишлардан бири экани боис, бу борада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.
Адлия вазирлиги раҳбарлигида Миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш бўйича Ишчи гуруҳ ташкил этилгани ва амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ЖСТ битимларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилиб, таҳлил қилинган ҳолда уларни мувофиқлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани таъкидланди.
Халқаро эксперт Ўзбекистон раҳбарияти томонидан ЖСТга қўшилиш бўйича, хусусан миллий қонунчиликни уйғунлаштириш борасида амалга оширилаётган ишларни ижобий баҳоланди. Ишчи гуруҳ аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳамда тегишли тавсиялар берилди.
Мавзуга оид
11:53 / 22.05.2025
Айрим низоларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади
14:12 / 19.04.2025
Оммавий тадбирлар тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилади
14:42 / 05.03.2025
Реклама қонунчилигини бузган 30 дан ортиқ корхона жаримага тортилди
09:42 / 10.12.2024