Жаҳон | 15:29 / 05.02.2023
23384
6 дақиқада ўқилади

Украина ва Россия ўртасида асирлар алмашинуви, Киевда беларуслик кўнгиллининг дафн маросими. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 346-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Россия ва Украина асирлар алмашинуви ўтказди. РФ мудофаа вазирлиги 63 ҳарбий озод этилгани, улар орасидаги айримлар «муҳим тоифа»га мансублигини айтган. Украина президенти офиси раҳбари 116 киши асирликдан уйга қайтгани ҳақида маълумот берган.
  • «Укрэнерго» нимстанциясида кун давомидаги иккинчи авария оқибатида Одесса тўлиқ электрдан узилди.
  • Белгород областининг Борисовка қишлоғида зарбалар оқибатида заводда ёнғин чиқди, бу ерда Қрим кўприги учун ҳам конструкциялар ишлаб чиқарилган. Регион раҳбари чекланмаган муддатга террорчилик таҳдидининг «тўқсариқ» даражасини эълон қилган.
  • АҚШ бош прокурори «Царьград» телеканали асосчиси Константин Малофеевнинг мусодара қилинган 5,4 миллион доллар маблағини «Украина халқини қўллаб-қувватлаш учун» Давлат департаментига йўналтиришга рухсат берди. Бу Америка ҳукуматининг санкциялар остидаги россияликларнинг активлари бўйича илк шундай қарори бўлди.
  • Канада Россиядаги журналистлар, нашрлар ва артистларга «дезинформация ва пропаганда тарқатганлик» учун санкциялар қўллади. Дима Билан, Полина Гагарина ва Михаил Галустян кабилар ҳам санкцияга учраган.
  • Bloomberg маълумотига кўра, Германия Швеция ҳукуматидан немислар томонидан ишлаб чиқарилган IRIS-T ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва улар учун ракеталарни Украинага юборишни сўраган.
  • ЕИ Россия нефт маҳсулотлари учун бир баррелга 100 доллар даражасида юқори нарх белгилаб қўйди. «Катта еттилик» мамлакатлари ҳам шундай чекловлар борасида келишиб олган.

Украина ва Россия ўртасида ҳарбий асирлар алмашинуви. 

Навбатдаги алмашинув доирасида Украина қуролли кучлари назоратидаги ҳудудга ўтган украиналик ҳарбий асирлар. 2023 йил 4 феврал
Украина бош штаби матбуот хизмати / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналикларга алмашилган россиялик асирлар РФ қуролли кучлари назорати остидаги ҳудудда, 2023 йил 4 феврал. РФ мудофаа вазирлиги қайтарилган ҳарбий хизматчилар орасида «муҳим тоифа»га мансуб шахслар борлигини маълум қилган, аммо улар айнан кимлар эканига аниқлик киритмаган. Фото: РФ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати / ТАСС

Херсон бўйлаб зарба оқибатлари

3 февралга ўтар кечаси Херсон Россия қўшини томонидан яна бир бор ўққа тутилди. Снарядлардан бири «Эпицентр» савдо марказидаги пиротехника омборига тушган, ёнғин чиққан, натижада бинонинг қарийб ярми ёниб кетган.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Херсондаги «Эпицентр» савдо марказида ёнғинни ўчиришга жалб этилган ўт ўчирувчилар
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Херсон. Отишмалар вақтида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакили жасади
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Херсондаги ёнғин жойида ишлаётган ўт ўчирувчилар
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Ҳорливка ва Нова Каховка ўққа тутилиши оқибатлари

Ҳорливкада савдо павильони харобаларидаги бозор ишчиси. Шаҳарга навбатдаги артиллерия зарбалари келиши оқибатида марказий бозор жиддий шикастланган
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Марказий бозорга зарба йўлланиши оқибатлари. Ҳорливка 2014 йил апрелидан буён «ДХР» кучлари назоратида. Шаҳар қўшинларнинг туташув чизиғидан бир неча ўн километр масофада жойлашган ва кенг кўламли босқин бошлангач мунтазам равишда ўққа тутилмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳорливка. Отишмалардан шикастланган Марказий бозор биноси.
Владимир Гердо / ТАСС
Нова Каховка, Украинанинг Херсон области. Суратда шаҳар ўққа тутилиши оқибатида «Южный» гараж кооперативида ёнғин чиққан
Владимир Гердо / ТАСС

Донецк ўққа тутилиши оқибатлари 

Донецкнинг Киев районидаги кўп қаватли уйда зарба оқибатлари, 2023 йил 4 феврал. Шаҳарнинг Россия томонидан тайинланган маъмуриятига кўра, уйга Украина қуролли кучлари баравар ўт очиш реактив тизимидан йўлланган ракета келиб тушган
Pavel Klimov / Reuters / Scanpix / LETA
Николай Тришин / ТАСС
Вайрон бўлган подъезд харобалари остидан жасадлар олиб чиқилиши
Николай Тришин / ТАСС

Украина армиясидаги беларуслик кўнгиллининг дафн маросими

 

Дўстлари Эдуард Лобаунинг тобутига озод Беларус байроғини ёпишмоқда. Украина томонида 2015 йилдан буён жанг қилиб келган Лобау феврал ойи бошида Донецк областида ҳалок бўлди.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украина расмий маълумотларига кўра, Эдуард Лабау Россия билан урушда ҳалок бўлган беларуслик ўн бешинчи кўнгилли бўлди. У Javelin оператори сифатида хизмат қилган.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

 

Бахмут атрофидаги тинч аҳоли вакиллари эвакуацияси

 

Украиналик кўнгиллилар Донецк областининг Часив Яр шаҳри аҳолисини эвакуация бўлишга кўндирмоқда. Россия кучлари Бахмутни жанубдан айланиб ўта бошлагач, фронт чизиғ ушбу шаҳарга яқинлашди
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Часив Ярда вайрон бўлган уйлар орасидаги аёл
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик кўнгиллилар ваи Часив Ярда яшовчи Петро Козловский. Шаҳар аҳолисини эвакуация қилиш жараёни кетмоқда: тез орада Россия кучлари ушбу шаҳарга ҳужум бошлаши мумкин
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA
Донецк области Константиновка шаҳри тинч аҳолисини эвакуация қилиш жараёни
Marko Djurica / Reuters / Scanpix / LETA

Одессадаги ҳаво тревогаси чоғида дарс ўтаётган болалар

Одессадаги мактаб ўқувчилари ҳаво тревогаси чоғида бомбапанагоҳда ўқув машғулотларини давом эттирмоқда. Шаҳар урушнинг илк кунидан буён ўққа тутиб келинади.
Nina Liashono​k / Укринформ / Abaca / Sipa USA / Vida Press

 

Мавзуга оид