Жаҳон | 14:23 / 06.02.2023
20101
2 дақиқада ўқилади

FT: Россия яқин 10 кун ичида ҳужум бошлаши мумкин

Киевда Россиянинг янги кенг кўламли ҳужуми яқинлашаётгани ҳақида «жуда ишончли разведка маълумотлари» бор, деб ёзади Financial Times. Энг эҳтимолий йўналиш Луҳанск вилоятининг ғарби деб кўрилмоқда.

Фото: Россия Мудофаа вазирлиги

Украина ҳукумати Россиянинг янги кенг кўламли ҳужумни бошлаш нияти ҳақида «разведкадан жуда ишончли маълумот» олди. Бу ҳақда 6 февраль, якшанба куни Украина Қуролли кучларининг ўзини таништирмаган маслаҳатчисига таяниб, Financial Times хабар берди. Унга кўра, ҳужум кейинги 10 кун ичида бошланиши мумкин. 

Мутахассислар Луҳанск вилоятининг ўтган йил кузидаги қарши ҳужум пайтида Украина армияси томонидан озод қилинган Кременная ва Лиман шаҳарлари яқинидаги ғарбий қисмини унинг эҳтимолий йўналиши деб атамоқда. Маҳаллий расмийлар ва Ғарб таҳлилчиларига кўра, Россия бир неча ҳафтадан бери бу йўналишда қўшин тўпламоқда. Айни пайтда, Москва Донецк вилояти жанубида ўз кучларини тўпламоқда, дея таъкидлайди газета. 

Украина президенти Володимир Зеленский 5 февраль куни кечки мурожаатида ОАВда рус қўшинлари февраль ойида «ўтган йилги мағлубиятларни қайтаришни» режалаштираётгани ҳақидаги хабарларга ишора қилиб, Донецк вилоятидаги «жуда оғир вазият» ва шиддатли жангларни қайд этди. «Аммо қанчалик оғир бўлмасин ва қандай босим бўлмасин, биз чидашимиз керак», деди у. 

Ўз навбатида, Украина мудофаа вазири Олексий Резников ўша кунги матбуот анжуманида унинг мамлакати Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли уруши бошланганининг яқинлашиб келаётган бир йиллиги муносабати билан февраль ойида Россиянинг эҳтимолий ҳужумини кутаётганини айтди, сабаби Россия «рамзий нарсаларни яхши кўради». 

Мавзуга оид