Иқтисодиёт | 23:49 / 06.02.2023
35529
1 дақиқада ўқилади

Марказий банк Наманган вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди 

Маъруфжон Раҳмонов янги лавозимда иш бошлади. 

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги

Маъруфжон Маҳмуджонович Раҳмонов Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият юритган Жамшид Алиевнинг ўрнида иш бошлади. 

Маъруфжон Раҳмонов 1982 йил 6 январда Наманган вилоятининг Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2006 йили Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги молия-иқтисодчи. 

Меҳнат фаолиятини 2002 йилда Халқ банки Наманган вилояти бўлимида мутахассис сифатида бошлаган. 2003-2014 йилларда Халқ банки Наманган вилояти филиалида турли лавозимларда ишлаган. 2014-2017 йилларда Республика Инкассация хизмати Наманган вилояти бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2017-2018 йилларда Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида иш олиб борган. 

Янги тайинловга қадар, яъни 2018 йил 7 февралдан буён Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келаётган эди. 

Мавзуга оид