Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қозоғистон ватандошлар ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
“Ватандошлар” жамоат фонди бошқарув раиси Одил Сатторов бошчилигидаги делегация Остона шаҳрида амалий сафар билан бўлиб, қатор учрашув ва музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.
“Фонд Отандастар” нотижорат акциядорлик жамияти раиси Абзал Сапарбекули билан учрашувда икки мамлакат ватандошлар бирлашмалари ҳамкорлигида турли тадбирлар, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, қурултойлар, байрамлар ва учрашувлар ўтказиш масаласи юзасидан фикр алмашилди.
Мулоқот якунида “Ватандошлар” фонди ва "Фонд Отандастар" НАЖ ўртасида хорижий давлатларда ўзбек ва қозоқ маданиятлари ва анъаналарини ривожлантиришда мазкур ташкилотларнинг салоҳиятини кучайтириш ва уларнинг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш мақсадига қаратилган меморандум имзоланди.
Ўзбекистон делегацияси аъзолари Қозоғистон халқ ассамблеяси, Остона шаҳри ўзбек этномаданий маркази, расмий ва жамоатчилик доиралари вакиллари, ушбу мамлакат олий билим юртларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар билан ҳам учрашувлар ўтказди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025