Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Россия билан чегарада электрон панжара қуришни бошлайди
Полша ҳукумати март ойида Калининград вилояти билан чегарада камералар ва датчикларга эга электрон панжара қуришни режалаштирмоқда.
Полша март ойида Калининград вилояти билан чегарада электрон панжара қуришни бошлайди, деб хабар қилди Полша чегара хизмати 5 февраль, якшанба куни.
TELBUD билан умумий қиймати 373 миллион злотий (79 миллион евро)дан ортиқ бўлган шартнома ўтган йилнинг декабрь ойи бошида имзоланган эди. Департамент матбуот котиби Анна Михалскаянинг сўзларига кўра, пудратчи лойиҳани тайёрлаш жараёнида, сўнг у чегара хизматига тасдиқлаш учун тақдим этилади. Деворнинг узунлиги 199 километрни ташкил қилади.
Панжара датчиклар ва камералар тизими билан жиҳозланади, бу эса об-ҳаво шароитидан қатъий назар ва тўғридан тўғри чегара чизиғида бўлмасдан туриб, вазиятни кеча-ю кундуз кузатиш имконини беради, деди у. Огоҳлантириш тизимининг алгоритмлари чегара хизмати томонидан ҳайвонлар эмас, балки одамлар томонидан чегарани кесиб ўтишга уринишларга жавоб берадиган тарзда созланади.
Идора Россия билан чегарадаги вазиятни тинч ва барқарор деб атади. 2022 йилда Калининград вилоятидан Полшага чегарани ноқонуний кесиб ўтиш бўйича 11 та ҳолат қайд этилди, деди Вармиан-Мазури чегара бошқармаси матбуот котиби Мирослав Александрович. Бундан ташқари, чегара чизиғига кириб бориш ҳолатлари қайд этилган. Улар қўзиқорин терувчилар ва чегара пости фонида суратга тушмоқчи бўлган сайёҳлар эди.
Ноябрь ойида Полша мудофаа вазири Мариуш Блашчак Калининград вилояти билан чегарада вақтинча тиканли сим тўсиқ қурилиши бошланганини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
11:44 / 19.05.2025
Полшада президентлик сайловларининг иккинчи тури бўлиб ўтади
21:54 / 15.05.2025
Полша 10 мингта Warmate камикадзе дронларини сотиб олади
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025