Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда умуммиллий мотам эълон қилинди
12 февралга қадар Туркиянинг барча миллий ва хорижий идораларида байроқлар тушириб қўйилади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 6 февралга ўтар кечаси ва кундузи содир бўлган кучли зилзила қурбонлари хотирасига бағишлаб мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилди. Мотам 12 февралгача давом этади.
«Мамлакатимизда рўй берган зилзилалар туфайли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди. 12 феврал, якшанба кунигача барча миллий ва хорижий идораларимиздаги байроқлар қуёш ботгунга қадар тушириб қўйилади», дейилади Туркия президентининг баёнотида.
Расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, Туркияда содир бўлган зилзила оқибатида 1651 киши ҳалок бўлган, 11 мингдан ортиқ киши жароҳатланган, кўплаб уй-жойлар вайрон бўлган. Сейсмик тўлқинлар етиб борган қўшни Сурияда қурбонлар сони 960 нафардан ошган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
15:40 / 22.05.2025