Юрагидан тромб олинган бемор 1 кунда оёққа турди
62 ёшли Федиз Мансуров 4 кун аввал мураккаб жарроҳлик амалиётини бошдан кечирганига қарамай, операциянинг эртасигаёқ оёққа туриб кетди. Ўзбекистонда илгари мураккаб саналган, суякларни кесиб, кейин қилинган юрак операцияси энди янги технологиялар асосида микрожарроҳлик йўли билан амалга оширилмоқда. Муваффақиятли кечган шундай жарроҳлик амалиётларидан бири ҳақида бемор ва унинг шифокори гапириб берди.
Академик Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказига даволаниш учун келган Федиз Мансуровга шифокорлар юрагида тромб борлигини айтишади ва уни операцияга тайёрлашади. Микрожарроҳлик амалиётдан муваффақиятли чиққан бемор аҳволи жуда яхши эканини айтади.
“Ҳалиям вақтида келибман, томирларимнинг 50 фоизи ёпилиб қолган экан”, — дейди Федиз ака.
Тиббиёт фанлари доктори, жарроҳ Рустам Ярматовнинг айтишича, юрак бўйича MICSCAB техникаси орқали амалга ошириладиган микрожарроҳлик усули дунёда 5-6 йил олдин пайдо бўлган. Шу ўринда ўзбекистонлик кардиожарроҳлар ҳам ушбу амалиётдан фойдаланишни йўлга қўйган.
Мазкур операция 5 қовурғалараро бўшлиқдан 6-8 см кичик кесма орқали амалга оширилади. MICSCAB усули тикланиш ва касалхонада ётиб даволаниш даврининг қисқариши, жарроҳликдан кейинги камроқ оғриқ ҳолатлари, қонга камроқ эҳтиёж, яра инфекцияси хавфи йўқлиги, косметик чоклари билан аҳамиятли. Бундай операциялар Ўзбекистоннинг ўзида қилинаётгани эса беморлар учун анча қулайлик туғдиради.
Шу ўринда шифокор Рустам Ярматов юрак касалликларига чалинмаслик учун юртдошларимизга тўғри овқатланишни йўлга қўйиш, углеводи юқори бўлган оқ нон, шакар, ширин газли ичимликлардан имкон қадар тийилиш, уларнинг ўрнига мева ва кўкатлар, сут маҳсулотларидан кўпроқ истеъмол қилишни ва соғлом турмуш тарзига амал қилиб, кунига 5-8 км пиёда юриш кераклигини маслаҳат беради.
Сардорбек Усмоний
Мавзуга оид
14:32 / 16.11.2024
АҚШда жуфтлик тўйи учун тўплаган пулларни уйсиз итнинг операциясига сарфлади
18:10 / 29.05.2022
Ўзбекистонда 72 ёшли беморга «келажак авлод аорта клапани» ўрнатилди
08:28 / 06.03.2022
ССВ: Бешинчи қаватдан йиқилган беморда жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтказилди
22:06 / 27.05.2021