Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 нафар фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Улар Навоий кон-металлургия комбинатига ишга киритиб қўйиш эвазига кўп миқдордаги маблағларни қўлга киритган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти, Нуробод тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати фош этилди.
Жумладан, Ғ.Э. ва Э.Н. 15 нафар фуқарони алдаб, уларни Навоий кон-металлургия комбинатига ишга киритиб қўйиш эвазига 18 минг доллар ва 81 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.
Ғолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
11:43 / 13.05.2025