Жаҳон | 14:30 / 07.02.2023
22313
3 дақиқада ўқилади
Бахмут атрофида жанг қилаётган азовчилар ва Донбасс фронтидаги жангчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 348-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украина Олий Радаси «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясини халқаро жиноий ташкилот деб топди.
- Украина қуролли кучлари офицери Денис Ярославский журналистларга РФ армияси Бахмутнинг учдан бир қисмини — «саноат зонаси ҳамда дарё бўйидаги хусусий сектор ҳудудлари»ни эгаллаганини айтди. Украина томонидан бошқа ҳеч ким бу маълумотни тасдиқламаган. РФ мудофаа вазирлиги сўнгги брифингида Бахмутдаги вазият бўйича изоҳ бермаган.
- Евгений Пригожин «Вагнер» бўлинмалари Бахмутни Су-24 бомбардимончи самолётидан ўққа тутганини айтди ва самолёт бортидан туриб Украина президенти Володимир Зеленскийни «осмонда дуэл қилиш»га чақирди.
- «Вагнер» вакиллари яна Россия колонияларини айланиб, маҳбусларни урушга ёллашни бошлади, аммо бу сафар Евгений Пригожиннинг иштирокисиз.
Бахмут атрофидаги «Азов» полки артиллериячилари
Донбасс шимолидаги украин жангчилари
Донецк областида Россия юриши давом этмоқда. РФ мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, Россия армияси билан биргаликда ҳаракат қилаётган «Вагнер» ХҲК кучлари Донецкдан 40 километр жанубдаги Миколайивка шаҳрини эгаллаган. Украина қуролли кучлари област марказидан тахминан 60 километр жануби-шарқда жойлашган Вуҳледар шаҳри мунтазам равишда ўққа тутилаётганини маълум қилган. Ҳарбий экспертлар ушбу ҳудудда яқин ҳафталар ичида Россиянинг йирик юриши бошланишини прогноз қилишмоқда.
Мавзуга оид
21:05 / 10.11.2024
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
20:11 / 10.11.2024
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
19:02 / 10.11.2024
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30 / 10.11.2024